Дарёга қулаган автобусдаги ҳомиладор йўловчининг боласи қутқарилди
Олам
−
02 Декабрь 2019
4726Aввалроқ, Россиянинг Байкалорти ўлкаси Сретен туманида автобус кўприкдан дарёга қулаб тушгани, натижада 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Чита тумани клиник шифохонаси шифокорлари кўприкдан дарёга қулаган автобусда бўлган ҳокмиладор йўловчисининг боласини қутқариб қолган. Аёлнинг турмуш ўртоғи рафиқаси 6 ойлик ҳомиладор эканини айтди.
Aвтобус дарёга қулаганидан сўнг эркак жабрланганларни қутқаришга ёрдам берган. Унинг хотини эса шифохонага ётқизилган. Шифокорлар аёлга орқа мия шикастланиши ташхиси қўйишган. “У юради. Боланинг ҳам аҳволи мўътадил”, деди шифокор.
Маълумот учун, мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Mинтақада эса мотам эълон қилинди.
LiveБарчаси