Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилгача узайтирилиб, жавобгарлик кескин кучайтирилади

Жамият

image

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтиришга бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда маълум қилинишича, ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

“Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади”, деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов соҳада йўл қўйган камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг