Дани Алвес Месси сабабли 50 ёшгача футбол ўйнаши мумкин
Спорт
−
17 Сентябрь 2022
5403Мексиканинг “Пумас” клуби ҳимоячиси Дани Алвес Лионель Месси совринлар бўйича ундан ўзиб кетса, 50 ёшгача футбол ўйнашини маълум қилди. Бу ҳақда Алвеснинг сўзларига таяниб, ESPN нашри хабар берди.
“Мен келажак ҳақида ўйлашни ёқтирмайман, чунки уни олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳаёт ўз йўналишида давом этади. Агар Месси совринлар бўйича мендан ўзиб кетса, мен 50 ёшгача ўйнайман”, деган “Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 август куни ПСЖ Франция Суперкубогини қўлга киритган эди. Парижликлар жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси учун бу соврин унинг фаолиятидаги қирқ биринчиси бўлди. Жамоавий совринлар жамғариш борасида "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес рекордчи ҳисобланади. “Пумас” футболчиси бутун фаолияти давомида 46 та соврин ютган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь