Данғара тумани собиқ ДСИ раҳбари жиноий гуруҳ тузгани маълум бўлди

Жамият

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бош прокурор солиқ тизимидаги ишларга тўхталиб ўтар экан, ўтган икки йилда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлиги учун 31 нафар солиқ ходими ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Qalampir.uz мухбири Феруза Нажмиддинова хабар бермоқда.

“Масалан, Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Т. пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузган. Уюшган гуруҳ бошқа фуқаролар номига 22 та сохта фирмаларни очиб, уларга норасмий раҳбарлик қилиб келган.

Ушбу фирмаларда 268 млрд. сўмлик ноқонуний пул айланмалари амалга оширилиб, 19 млрд. сўм солиқ тўловидан қочишга эришилган, шунингдек, жиноий йўл билан топилган 200 млн. сўм легаллаштирилган.

Йўлдошевнинг маълум қилишича, ҳозирда Турғунбоев ва унинг 14 нафар жиноий шериклари судда жавоб бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ коррупция прокуратура

Баҳолаганлар

658

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг