Дана Уайт янги бокс лигасида чемпионларга ҳар бир жанги учун 750 минг доллар тўламоқчи
Спорт
−
22 Март
2181UFC президенти Дана Уайт ва “Riyadh Season” раҳбари Турки Ал аш-Шайх ҳамкорлигида ташкил этилаётган “TKO Group” бокс лигасида чемпионларга ҳар бир жанг учун 750 минг доллар гонорар ажратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Daily mail” хабар берди.
Манбага кўра, янги ташкил этилаётган бокс лигасида ҳар бир боксчи 5 ойда бир марта рингга кўтарилиши мумкин бўлади. Шунингдек, йилига 4 тагача жанг режалаштирилган. Гонорарлар боксчининг рейтингдаги ўрнига қараб ажратилади.
Гонорарлар қуйидагича талқинлар бўйича ажратилиши режалаштирилган.
- рейтингга кирмаган жангчилар учун - 20 минг доллар;
- рейтингда (5-10) ўрин учун - 50 минг доллар;
- рейтингда (3-4) ўрин учун - 125 минг доллар;
- чемпионлик жанги учун - 375 минг доллар;
- камарни ҳимоя қилиш учун - 750 минг доллар.
LiveБарчаси