Дам олиш кунлари жазирама бўлиши кутиляпти
Бу қизиқ
−
15 Июль 2022
25517Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
15-16 июль кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати 36-41 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача бўлади. Якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади, шу куни термометр устуни баъзи жойларда 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45 даражагача кўтарилади.
Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади. Бугун ва эртага республиканинг шимолий ҳудудларида, шунингдек Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кузатилади. 17 июлда айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь