Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шанба ва якшанба кунлари юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди. 

12 декабрда жануби-ғарбий ҳудудларда, 13 декабрда Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида Ўзбекистонда қор ёғиши ва қуруқ совуқли об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

765

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг