Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кун ўрталарига келиб, ҳудуднинг катта қисмида ҳаво 16-18 даража илиққача исийди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 13 ноябрь куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, аммо булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, лекин кундуз куни эса сезиларли даржада совуқлашади, кундуз кунги ҳарорат 8-13 даража илиқдан юқори бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг