Дам олиш кунлари Ўзбекистонда 42 даражагача иссиқ бўлади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 28 май куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати 34-37 даража атрофида бўлади

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди, жуда иссиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача кўтарилади. Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши билан баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўтган йил май ойининг охирида шунга ўхшаш вазият кузатилган. Ушбу даврда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати май ойининг охири учун меъёрий қийматлардан 9-12 даражага кўп бўлди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида энг иссиқ кунларда (26-28 май) ҳаво 41-43 даражагача, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-45 даражагача исиди. 26-27 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти чўл ҳудуди бўйича баъзи жойларда метеокузатувларнинг барча қаторлари учун май ойи ҳароратининг янги рекордлари ўрнатилди.

Республиканинг қолган ҳудудларида унча иссиқ бўлмади. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати шу йилда кутилаётган 36-39 даража қийматларга яқин бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг