Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
10 феврал 2023 19113 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 2-5 даража илиқгача, жанубда 7-9 даража илиқгача исийди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
“Республиканинг тоғли ҳудудларида 9-10-февраль кунлари кучли қор ёғиб ўтди. Қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60-70 смга ошди ва 150 смга етди, бу меъёрдан деярли 2 баробор кўп. Янги ёғган қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори. Тоғларга борганингизда жуда эҳтиёт бўлинг!”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август