Дам олиш кунлари совуқ бўлиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Эртага, 11 март куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, эртага, 11 март куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

12 март, якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзони кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ атрофида, эртага кундузи 21-26 даража илиқ бўлади, якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади, ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.

11-12 мартда кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made