Дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгарадими?
Бу қизиқ
−
18 Апрель 6685 1 дақиқа
Ўзгидромет 19-20 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, эртага, 19 апрель куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 14-17 даражагача пасайиши давом этади.
Шунингдек, 20 апрель куни фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кечаси ва кундузи ҳаво нисбатан салқин бўлади, ҳарорат кечаси 5-10 даражагача пасаяди, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони 20-23 даражагача иситади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 15-17 даража иссиқ бўлади. 20 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.