Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Бу қизиқ

image

Бугун ва дам олиш кунлари Республиканинг барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Қайд этилишича, шамол шарқдан ўртача эсади, фақат чўл ҳудудларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат 13-18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво 25-30 даражагача исийди.

"Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16-17 сентябрь кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин. Пойтахт Тошкентда эса 15-17 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 15-17 даража илиқ, кундуз кунлари 27-29 даража иссиқ бўлади", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг