Дам олиш кунлари қор, ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
17 Январь
11539Ўзгидромет 18-19 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, шимолда ёғингарчилик қор шаклида, қолган ҳудудларда асосан ёмғир шаклида кузатилади.
Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик фақат 19 январда кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-10 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 18 январь кечаси ва 19 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Енгил ўртача тезликдаги шамол бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўздидромет жорий йилнинг 18-22 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлиги ҳақида тезкор огоҳлантириш билан чиққанди.