Дам олиш кунлари қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 10 даражагача совиши мумкин

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 6-8 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида эртага 7 декабрь куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати 8 декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқни, шимолда кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 2-7 даража совуқни ташкил этади. Республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.

Тошкент шаҳрида 6-7 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундуз кунлари 2-5 даража илиқ бўлади. 8 декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.

Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача (Тошкентда 6-8 даража совуққача), шимолда 13-18 даража совуққача пасайиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат деярли ўзгармайди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг