Дам олиш кунлари қаерда қор ёғади?
Бу қизиқ
−
24 Февраль 2023
23136Бугун, 24 февраль куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига ва кечга яқин бошқа ҳудудларга ҳам Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. Эртага, 25 февраль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади. Якшанбага келиб, қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида кун давомида, бошқа ҳудудларда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 15-20 даража, шимолда 0-5 даража илиқ бўлади.
25 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади.
Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва кўпчилик ҳудудларда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, шимолда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
26 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ҳарорат кечаси 2-5 даража совуққача пасаяди. Кундузи қуёш ҳисобига ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Хусусан, шанба куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 3-5 даража илиқни ташкил этади, кундузи 0-2 даража илиққача пасаяди.
Якшанба кунига келиб, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси