Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Жамият

image

Ўзгидромет 7-10 март кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фақат эрталаб 
бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 7-10 даража илиқ атрофида бўлади, кечга томон 2-5 даража илиққача пасаяди.

Эртага, 8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

9-10 март кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 13-18 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 7-8 мартда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат эрталаб 6-8 даража илиқ атрофида бўлади, кечга томон 3-5 даража илиққача пасаяди. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Эртага, 8 мартда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.

9-10 март кундари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 3-6 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 14-17 даража илиққача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Дам олиш кунлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг