Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво чекинади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 12-13 август кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун, 11 август куни Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳарорат фони республика бўйича аста-секин пасаяди. Кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 33-36 даража иссиқ атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда ҳам ҳарорат 38-40 даражадан юқори бўлмайди.

Дам олиш кунлари ҳароратнинг аста-секин пасайиши давом этади. 13 август куни кундузги ҳарорат 30-32 даража, жанубда 35 даража иссиқдан ошмайди.

12-13 август кунларида республиканинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда баъзи жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлигининг кучайиши баъзида 20-22 м/с га етиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда 11-13 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Эртага, 12 август куни ҳаво ҳарорати 32-34 даража, 13 август куни 30-32 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг