Дам олиш кунлари “Чорвоқда” йўл ёпилади
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
9870Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўли “SKY CAMP” номли марафон ўтказилиши муносабати билан икки кунга ёпилади.
Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 “Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли”нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.
Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.
LiveБарчаси