Дам олиш кунлари 42 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Бугун, 6 Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади, фақат энг чекка шарқий ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланиши эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли маҳаллий ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари 35-39 даражагача исийди, бу ушбу кун ҳароратининг меъёрий қийматларидан 3-4 даражага юқори бўлади.

Дам олиш кунларида текислик ҳудудлари бўйича қуруқ иссиқ сақланиб туради, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 35-40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даражагача атрофида бўлиши сақланиб туради.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 6-8 август кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг