Дам олиш кунлари ҳаво совиб, ёмғир, қор ёғади
Бу қизиқ
−
14 Февраль
36980Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича 14-16 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, эртага, 15 февраль куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
16 февраль куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
14-15 февраль кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача исийди. 16 февраль куни кундузги ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эртага, 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди, 16 февраль куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. 14-15 февраль кундуз кунлари ҳарорат 7-10 даража илиқ бўлади, 16 февраль куни 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.