Дам олиш кунлари ҳаво исиб, ёмғир ёғади

Бу қизиқ 7003
image
-

Бугун, 6 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-29° атрофида бўлади.

7-8 май кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни кундузги ҳаво ҳарорати 30-35° гача кўтарилади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудлари Кавказ ҳуддуларидан кириб келган нам ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

9-10 май кунлари нам ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момоқалдироқли ёмғир ёғади, 9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 10 майда республика ҳудудининг катта қисмида кучли жала ёмғирлар ёғиши мумкин. 9 майда кундузги ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида сақланиб туради, 10 майда 23-28° гача пасаяди.

8 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 9-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 2.9
t
×