Дам олиш кунлари иқлимий меъёрдан юқори ҳарорат кузатилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон бўйича кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 28-33 даража атрофида бўлади.

Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, дам олиш кунлари ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, чўл ҳудудларда ва шимолда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Бу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 14-19 даражани, кундуз кунлари 30-35 даражани ташкил этади, бу меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқори.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг