Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет прогнозларига кўра, жорий йилнинг 28-29 январь кунлари республика жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат 10 даражагача кўтарилади. Мазкур кунлари шимол ва водий вилоятларида 5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида 7 даражагача илиқ ҳарорат кутилади.

Келаётган беш кунликда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ўзгидромет тақдим этган харитада узоқ давом этган совуқ антициклонлар серияси республикадан чекинаётгани тасвирланган.

Бугун, 27 январь куни республиканинг катта қисмида “плюс” ҳарорат бўлиши айтилмоқда. Республиканинг катта қисмида 3 даражагача илиқ ҳарорат кутиляпти. 

Ёғингарчилик кутилмайди, жойларга туман тушади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг