Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади

Бу қизиқ

image

Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқдан кўтарилмайди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст бўлади. Бунга кеча Урал ҳудудларидан Ўзбекистонга кириб келган совуқ антициклон сабаб.

Дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизлашади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқни, кундуз куни 6-11 даража илиқни ташкил этади, якшанба куни кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда эса 2 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз куни 9-14 даража илиққача исийди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг