Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёғингарчилик кузатилади
Бу қизиқ
−
10 Декабрь 2021
8621Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 16-18 даража илиқ, жанубий туманларда 20-21 даража илиққача бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу меъёрдан 9-11 даражага юқоридир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бунинг сабаби Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келишидир. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача пасаяди.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийси вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, кундузи ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва 4-9 даража илиқдан юқори бўлмайди. Бундай ҳарорат ушбу кун учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.