Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ 7719
image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 17 май куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража, кундузи +23...+25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти- вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонга Каспий денгизи томонидан нам ҳаво оқими кириб келиши айтилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×