Дам олиш куни ҳам Ўзбекистонда ёғингарчилик давом этадими?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 10 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси  5-7° илиқ, кундузи  11-13° илиқ бўлади.

Қорaқaлпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-2° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Хорaзм вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Бухоро вa Нaвоий вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззaх ва Сирдaрё вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қaшқaдaрё ва Сурхондaрё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, Қашқадарё вилоятида 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Aндижон, Нaмaнгaн, Фaрғонa вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади.  Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республикaнинг тоғли ҳудудлaрида ҳаво ўзгариб туради,  баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечаси ва эрталаб кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг