Даҳшат! Холандни сотиб олиш 355 миллионга тушиши мумкин

Спорт 10459
image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” футбол клуби ҳужумчиси  норвегиялик Эрлинг Холанднинг  трансфер қилишни истаган жамоа тахминан 355 миллион евро сарфлаши керак бўлади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Бу миқдор Эрлингни харид қилишнинг барча харажатларини ўз ичига олади. Яъни, исталган клуб 21 ёшли футболчи билан шартнома имзоласа, унга камида 5 йиллик шартнома таклиф қилиши ва ҳужумчининг йиллик маоши 30 ёки 40 миллион евро атрофида бўлиши керак. 

Бундан ташқари, Эрлингнинг агенти Мино Раёла ҳам ушбу сотув ортидан катта пул ишлаб олмоқчи. Хуллас, норвегиялик “махлуққа” эга чиқиш осон бўлмайди. Ҳозирда ҳужумчи учун курашда энг қулай позицияни “Манчестер Сити” эгаллаб турибди. 

Холанднинг шартномасида кўрсатилган 75 миллион евро товон пулидан “Боруссия”га бор-йўғи 50-55 миллион евро тегади. Чунки футболчининг агенти Мино Раёла бу сумманинг 10 миллион евросини ўзиники қилиб олади. Бундан ташқари, Дортмунд клуби норвегиялик аввал ўйнаган барча клубларга бонуслар тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда Холанд “Ред Булл”дан “Боруссия Дортмунд”га кўчиб ўтганида имзоланган шартномада ёзилган.

Аввалроқ, Эрлинг Холандни сотиб олишни истаган клуб 30 апрелгача ҳаракат қилмаса, унинг трансфер нархи 75 милион евродан қимматроқ бўлиши хақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Холанднинг “Боруссия  Дортмоунд” билан имзолаган шартномаси  2024 йилда якунига етади. Ушбу мавсумда Эрлинг “Боруссия” сафида барча мусобақалар доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб 23 та гол ва 6 голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Эрлинг Холандни 150 миллион еврога баҳоламоқда

 

Маъруф Абдумаликов

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
t
×