Дэвид Бекхэм Instagram’даги саҳифасини украиналик шифокорга топширди

Спорт

image

Кеча, 21 март куни англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм Instagram’даги аккаунтига кириш ҳуқуқини украиналик шифокорга топширди. Кун бўйи Бекхэмнинг профилини болалар анестезисти ва Харьковдаги минтақавий перинатал марказ (туғуруқхона) раҳбари Ирина Кондратова бошқарди.

Шифокор британиялик футболчининг 71 миллион обуначиларига ушбу қийин даврда Харьковдаги минтақавий перинатал марказ қандай ишлаётганини кўрсатди. Ирина туғуруқхонанинг ҳозирги иши, ҳомиладор ва кўзи ёриган аёллар ертўлада қандай яширингани ҳақида бир нечта ҳикояларни Бекхэмнинг аккаунтига жойлаштирди.

Шу тариқа Бекхэм жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини содир бўлаётган воқеаларга [урушнинг оқибатларига] қаратмоқчи бўлди ва ҳаммани БМТ Болалар жамғармасига (UNICEF) хайрия қилишга чақирди.

Шунингдек, Бекхэм ўз обуначиларидан Ирина ва бошқа шифокорларнинг инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун қилаётган ишларини аккаунтидаги ҳикоялар орқали кўришга ундади.

“Ирина ва унга ўхшаган бошқа шифокорлар Украинада инсон ҳаётни сақлаб қолиш учун қилаётган ажойиб ишлари ҳақида кўпроқ билиш учун менинг аккаунтимдаги ҳикояларни кўринг. Илтимос, UNICEF’га қўлингиздан келган ҳар қандай ёрдам кўрсатинг”, дея собиқ футболчи обуначиларига мурожаат қилган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг