Сунъий ишлаб чиқарилган товуқ гўштини сотишга рухсат берилди
Олам
−
02 Декабрь 2020
11130Дунёда биринчи марта Сингапурда лабораторияда етиштирилган товуқ гўшти озуқа маҳсулоти сертификатини қўлга киритди.
Таъкидланишича, Калифорнияда жойлашган Eat Just компанияси технологиялари асосида сунъий товуқ гўшти етиштирилган.
Эндиликда фирма Сингапурда ҳам ўз филиалларини очишни режалаштирган. Бу иш амалга оширилгач, бундай гўштга ресторанларда ҳам буюртма берса бўлади. Аниқ муддати бўйича маълумот берилмаган.
Маълумот ўрнида, лабораторияларда тирик ҳужайралардан сунъий гўштни етиштиришдан мақсад – жониворларни ўлдирмасдан туриб, гўшт ишлаб-чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.
Ўтган йили россиялик олимлар янги туғилган бузоқ ҳужайраларидан сунъий гўшт етиштиришга муваффақ бўлишгани ҳақида хабарлар берилган эди. Ўшанда берилган прогнозларда сунъий гўштни саноат кўламларида 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш мумкин бўлиши ҳақида айтилган. Айни вақтда "инсонпарварлик" гўшт истеъмолининг энг катта камчилиги бу маҳсулот нархи бўлиб қолмоқда.
LiveБарчаси