COVID-19 яна авж олмоқда: 300 дан ортиқ янги бемор аниқланди, бир киши вафот этди

Жамият

image

Жорий йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 316 кишига ортиб, 86 338 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
•  3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
•  3 нафари Андижон вилоятида;
•  10 нафари Бухоро вилоятида;
•  7 нафари Жиззах вилоятида;
•  3 нафари Наманган вилоятида;
•  20 нафари Самарқанд вилоятида;
•  3 нафари Сирдарё вилоятида;
•  2 нафари Сурхондарё вилоятида;
•  1 нафари Хоразм вилоятида;
•  37 нафари Тошкент вилоятида;
•  227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
•  Бухоро вилоятида 11 нафар;
•  Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
•  Наманган вилоятида 8 нафар;
•  Сирдарё вилоятида 4 нафар;
•  Фарғона вилоятида 7 нафар;
•  Хоразм вилоятида 6 нафар;
•  Тошкент вилоятида 28 нафар;
•  Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83 838 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1864 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг