COVID-19: Ўзбекистонда кунлик кўрсаткич камайди, бир бемор вафот этди

Жамият

image

Кеча, 26 апрель куни барча ҳудудларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, ундан даволанаётганлар сони 2800 нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 275 кишига кўрайиб, 89 630 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 2 нафари Бухоро вилоятида;
  • 5 нафари Жиззах вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 7 нафари Наманган вилоятида;
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 55 нафари Тошкент вилоятида;
  • 141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар;
  • Бухоро вилоятида 10 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 14 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 9 нафар;
  • Фарғона вилоятида 1 нафар;
  • Хоразм вилоятида 2 нафар;
  • Тошкент вилоятида 41 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86180 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 646 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2804 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг