COVID-19 ўлим даражаси бўйича бошқа вируслар билан таққосланди
Саломатлик
−
04 Апрель 2020
19722Санкт-Петербургдаги Пастер номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-ишлаб чиқариш институти директори ўринбосари Александр Семёнов атипик пневмония ўлим даражаси бўйича коронавирусдан ёмон эканини маълум қилди. У Ноила Асқарзоданинг “Хавфли вирус” фильмида шу ҳақда фикр билдирган.
“Ўлим даражаси бўйича Яқин шарқ респиратор синдроми вируси (MERS) ва ғайриоддий зотилжам вируси (SARS) ҳозирги COVID-19 дан анча хавфлироқ”, деган Семёнов.
Шу билан бирга, Семёнов коронавирус пандемияси ниҳоясига етмагинини ва якуний хулосани кейинроқ бериш мумкинлигини қўшимча қилди.
Маълумот учун, 2002 йилдаги атипик пневмония SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. 2012 йилда тарқалган Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1 159 515 нафарга етди. Уларнинг 237 436 нафари касалликдан фориғ бўлган ва 62376 нафари вафот этган.