COVID-19. Соғайганлар 93 мингга етди, 2 бемор вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 93 минг нафардан ошди, яна икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 263 кишига ортиб, 97 543 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 5 нафари Андижон вилоятида;
  • 8 нафари Бухоро вилоятида;
  • 6 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 30 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 11 нафари Фарғона вилоятида;
  • 9 нафари Хоразм вилоятида;
  • 44 нафари Тошкент вилоятида;
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 68 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
  • Фарғона вилоятида 9 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93071 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг