COVID-19: Шифохонада даволанаётганлар 3 мингга яқинлашди, бир бемор вафот этди
Жамият
−
29 Апрель 2021
5326Кеча, 28 апрель куни 400 нафарга яқин коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 28 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 398 кишига ортиб, 90 406 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 4 нафари Бухоро вилоятида;
- 7 нафари Жиззах вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 1 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 72 нафари Самарқанд вилоятида;
- 5 нафари Сирдарё вилоятида;
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 4 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 73 нафари Тошкент вилоятида;
- 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Жиззах вилоятида 6 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 11 нафар;
- Самарқанд вилоятида 76 нафар;
- Тошкент вилоятида 39 нафар;
- Тошкент шаҳрида 173 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86774 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 647 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2985 нафар бемор даволанмоқда. Оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар тўғрисида маълумот берилмаган.
LiveБарчаси