COVID-19: Шифохонада даволанаётганлар 2700 нафардан ошди, 2 бемор вафот этди
Жамият
−
26 Апрель 2021
6138Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сони 2700 нафардан ошди, 113 нафари ўта оғир аҳволда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 25 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 328 кишига ортиб, 89 355 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 8 нафари Бухоро вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 43 нафари Самарқанд вилоятида;
- 5 нафари Сирдарё вилоятида;
- 10 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 1 нафари Фарғона вилоятида;
- 1 нафари Хоразм вилоятида;
- 67 нафари Тошкент вилоятида;
- 174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Навоий вилоятида 4 нафар;
- Самарқанд вилоятида 19 нафар;
- Сирдарё вилоятида 7 нафар;
- Фарғона вилоятида 4 нафар;
- Тошкент вилоятида 36 нафар;
- Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85 976 (+212) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 645 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2734 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси