COVID-19 пандемияси аллақачон фавқулодда вазият доирасидан чиқди – Гебрейесус

Олам

image

Коронавирус пандемияси одатдаги фавқулодда вазият чизиғидан ўтди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус айтган

"Биз соғлиқни сақлаш борасидаги фавқулодда вазиятда одамларни ҳимоя қилишга содиқмиз. Аммо COVID-19 пандемияси аллақачон фавқулодда вазиятдан ташқарига чиқди", деган у деярли олти ойлик танаффусдан сўнг Женевада қайта тикланган 73-Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясидаги нутқида. 

ЖССТ раҳбари таъкидлаганидек, пандемия дунёдаги бошқа касалликларга - Габон ва Тогода сариқ безгакка, Чадда чикунгунья безгагига, Мексикада қизамиққа қарши курашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш ҳақида гапираркан, Гебрейесус бундай вакциналарга "хусусий товар эмас, балки глобал жамоат бойлиги" сифатида қараш кераклигини айтган.

"Пандемияни назорат остига олиш учун биз зудлик билан вакцинага муҳтожмиз. Аммо вакцина ҳам муаммони бутунлай бартараф этмайди", деган Гебрейесус. 

ЖССТ раҳбари ҳозирги инқироз охиргиси эмаслигидан огоҳлантирган ва давлатларни соғлиқни сақлаш соҳасидаги тенгсизликни енгишга чақирган. 

Шунингдек, у АҚШнинг сайланган янги Президенти Жо Байден ва вице-президенти Камола Харрис мамлакатнинг ЖССТ билан муносабатларини тиклаш бўйича ўзларининг мажбуриятларини англаб етишига умид билдирган. 

ЖССТ маълумотларига кўра, АҚШ коронавирус қайд этилганлар ҳолати бўйича дунёда биринчи ўринда - 9 763 730. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (8 553 657), Бразилия (5 653 561), Россия (1 796 132), Франция (1 752 980), Испания (1 386 832), Аргентина (1 236 851), Буюк Британия (1 192 017), Колумбия (1 136 447), Мексика (961 938), Италия (935 104), Перу (920 010) бормоқда.

Дунёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони эса 51 миллиондан ошган. 1,2 миллион бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг