COVID-19 га қарши бир умрлик иммунитет қандай пайдо бўлиши айтилди
Саломатлик
−
26 Сентябрь 2020
43559Россиянинг “Вектор” давлат илмий маркази директори Ринат Максутов қандай ҳолатда одамда коронавирусга нисбатан умрбод иммунитет пайдо бўлиши мумкинлигини тушунтириб берди.
“Иммунитет тизимининг баъзи бир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, шуни айта оламан-ки, агар касалликнинг оғир даври бошдан кечирилган бўлса, умрбод иммунитет ҳосил бўлиши мумкин”, деди у.
Шунингдек, у “Вектор” маркази ишлаб чиқараётган вакцина ҳақида гапирди. Максутовнинг сўзларига кўра, вакцина билан биринчи эмлашдан 14 кун ўтиб, COVID-19 га қарши антитаналар хосил бўлади. Иккинчи эмлашдан кейин эса ҳимояланиш учун етарли титр пайдо бўлади. Уларнинг орасидаги танаффус 21 кун бўлиши керак.
Максутовнинг таъкидлашича, “Вектор” коронавируснинг олдини олиш мақсадида иккита вакцинани фуқаролар учун муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозир марказ клиник синовлар босқичини якунламоқда. Вакцинани рўйхатдан ўтказишни жорий йилнинг 15 октябригача якунлаш режалаштирилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон “Вектор” маркази ишлаб чиқарган коронавирусга қарши “ЭпиВакКорона” вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берган эдик.