COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли нарса” айтилди
Фойдали
−
04 Октябрь 2020
38860Коронавирус пандемияси вақтида энг хавфли нарса оддий маска бўлиб, кўплаб одамлар ундан нотўғри фойдаланади. Бу ҳақда россиялик терапевт Лариса Алексеева маълум қилди.
“Бизда мен уларни ниқобни самарасиз тақувчилар деб атайдиган кишилар жуда кўп. Улар битта ниқобдан 10-15 кунлаб, баъзан ундан ҳам кўпроқ фойдаланади. Бундай кишиларга ноқулай бўлганда улар шунчаки кафтлари билан ушлаб, йиғиштириб чўнтакларига солиб қўйишади”, деган Лариса Алексеева.
Унинг сўзларига кўра, кейин шу одамлар ўша қўли билан юзларига тегишади ва яна ўша ниқобни тақишади. Сўнг вирус янада фаоллашадиган иссиқ ва нам бўлган уйларига келишади. Мутахассис бу ўта хавфли эканини айтди.
Шифокор ниқобдан фойдаланиш қоидаларини эслатиб ўтди: битта ниқобни икки соатдан ортиқ тақмаслик керак, юзга тегинмаган ҳолда ечиб олиш ва зич ёпилган пакетда ташлаб юбориш керак.
Шифокорнинг фикрича, бошқа эҳтиёткорлик чоралари ҳақида ҳам унутмаслик лозим: ўрамдаги маҳсулотларни ювиш, курьер келтирган пакетларга антисептик билан ишлов бериш ҳамда кийим-кечак ва пойабзал ҳақида ҳам унутмаслик лозим – уларда ҳам уйга вирус “олиб келиш” мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь