COVID-19’да нохуш хабарлар: Ўзбекистонда антирекордлар янгиланмоқда
Жамият
−
30 Апрель 2021
22256Коронавирус бўйича антирекордлар янгиланмоқда: касаллик қайд этилиши 402 нафар, даволанаётганлар 3000 нафардан ошди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 29 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90 808 (+402) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Бухоро вилоятида;
- 8 нафари Жиззах вилоятида;
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида;
- 4 нафари Наманган вилоятида;
- 69 нафари Самарқанд вилоятида;
- 6 нафари Сирдарё вилоятида;
- 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 9 нафари Фарғона вилоятида;
- 6 нафари Хоразм вилоятида;
- 64 нафари Тошкент вилоятида;
- 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 18 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
- Навоий вилоятида 6 нафар;
- Наманган вилоятида 6 нафар;
- Самарқанд вилоятида 22 нафар;
- Фарғона вилоятида 3 нафар;
- Хоразм вилоятида 1 нафар;
- Тошкент вилоятида 42 нафар;
- Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87067 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси