“Cosa Nostra”нинг озодликдаги сўнгги бошлиғи вафот этди

Олам

image

“Cosa Nostra” мафия ташкилоти бошлиқларидан бири Маттео Мессина Денаро 62 ёшида шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар берди.

У уч йил давомида йўғон ичак саратонидан азият чеккан. Сицилия мафияси етакчиси шу йилнинг 22 сентябрь куни комага тушиб қолган, шундан кейин у вафот этган.

“Ҳушини йўқотишдан олдин у баъзи оила аъзолари билан учрашди”, дейилади агентлик хабарида.

Жорий йилнинг 16 январь куни полиция Денарони 30 йиллик қочқиндан кейин қўлга олган. У Палермодаги “Ла Маддалена” клиникасида бир йил даволанган.

“La Repubblica” маълумотларига кўра, Денаро озодликда бўлган “Cosa Nostra”нинг сўнгги бошлиғи эди.

Денаро 1993 йилнинг ёзидан бери яшириниб юрган, ўнлаб қотилликлар, жумладан, мафияга қарши судьялар Жованни Фалькон ва Паоло Борселлино (иккаласи ҳам 1992 йилда, икки ой фарқи билан, портлашларда вафот этган) қотилликлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

“Il Messaggero”га кўра, мафия етакчисининг таниб бўлмас ҳолга келиши учун пластик жарроҳлик амалиёти ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Cosa Nostra Маттео Мессина Денаро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар