Coca-Cola Россияни тарк этмоқда

Олам 5669
image

Cоcа-Cола Hellenic Bottling Company (Coca-Cola HBC) Россиядаги Cоcа-Cоlа компанияси брендлари остида ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади. Бу ҳақда “Reuters” компания расмий баёнотига таяниб хабар берди. 

"Компаниянинг захиралари тугагач Coca-Cola HBC Россияда Coca-Cola ёки компаниянинг бошқа брендларини ишлаб чиқармайди ва сотмайди", дейилади хабарда. 

Компания “Coca-Cola”, “Sprite”, “Fanta”,”Schweppes”, “Powerade”, “Bonaqua”, “Fuzetea”, “Adez”, “Pulpy”, “Innocent”, “Rich”, “Моя семья” ва “Добрый“ брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқариб келаётган эди.

Маълумот учун, 2021 йили Россиядаги Cоcа-Cола Hellenic Bottling Company савдоси 18,3 фоизга ошиб, 2,1 миллиард литрни ташкил қилган. Мамлакат бўйлаб энергетик ичимликлар, катталар учун газланган ичимликлар ва шакарли ёки шакарсиз ичимликлар савдоси, айниқса, юқори бўлган.

Coca-Cola HBC’нинг соф фойдаси (Россия, Нигерия, Италия ва Марказий ва Шарқий Европада товар маҳсулотларини сотади) 2021 йилда 31,9 фоизга ошди ва ҳар бир акция учун асосий даромад 1,14 еврога етди. Россияда савдо ўсиши Coca-Cola HBC фаолият юритадиган бошқа мамлакатлардаги ўртача кўрсаткичдан юқори бўлди. Компаниянинг умумий маҳсулот сотиш ҳажми 13,7 миллиард литрни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 13 фоизга кўпдир.

Ойнисахон Абдуллаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 3
t
×