Coca-cola дунёдаги энг йирик пластик ифлослантирувчи деб топилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мисрда бўлиб ўтган Иқлим бўйича Cop27 саммитининг ҳомийси бўлган Coca-cola ичимликлар компанияси сўнгги тадқиқотларга кўра, кетма-кет бешинчи марта дунёдаги энг йирик пластик ифлослантирувчи деб топилди.  Унинг рақобатчиси Pepsi эса иккинчи ўринни эгаллади.

Break Free From Plastic 2700 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг бир марталик елим буюмлар истеъмолини камайтиришга қаратилган альянси ўзининг йиллик бренд аудитида АҚШда жойлашган Coca-cola ичимликлар компанияси бу йил дунёдаги "энг юқори ифлослантирувчи" бўлганини аниқлади. 

“Break Free From Plastic” альянси аъзолари ва 200 000 дан ортиқ кўнгиллилар 2018 ва 2022 йиллар оралиғида 87 мамлакатнинг кўчалар ва маҳаллаларидан товар аудити учун чиқиндиларни йиғишди ва умумий ҳисобда 2 125 414 дона пластик чиқиндиларни қайд этди. 

“Пластик чиқиндилар Coca-cola, Pepsi, Nestlé, Unilever, Mondelēz International, Mars, Procter&Gamble, Philip Morris International, Danone va Ferrero Group компанияларига тегишли бўлган”, деб хабар берди “Break Free From Plastic”. 

Маълумот учун, жорий йилнинг ўзида 11 мамлакатда 31 мингдан ортиқ Coca-cola бренди маҳсулоти топилган. 

Бангладеш, Аргентина, Малайзия, Кения ва Туркия каби ўнлаб мамлакатларда Coca-cola исрофгарчилик рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Pepsi бу йил энг кўп ифлослантирувчи сифатида АҚШ ва Ҳиндистонда биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, Буюк Британияда Philip Morris International кўп миллатли тамаки компанияси бу йил энг кўп ифлослантирувчи бўлди. 

"Cola каби компанияларга ўз имиджини  ўзгартиришга рухсат бериш ўрнига, ҳукуматлар, биринчи навбатда муаммони ҳал қилиш учун ифлослантирувчиларни қайта фойдаланиш ва маҳсулот етказиб беришнинг алтернатив тизимларига сармоя киритишга мажбурлашлари керак", дейди "Break Free From Plastic" глобал координатори Фон Эрнандес.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг