Cobalt ва автобус билан тўқнашган электробус ҳайдовчиси узр сўраб чиқди
3-саҳифа
−
20 Февраль
7835Тошкент шаҳар Яккасарой туманида бошқарувни йўқотиб, Cobalt ва яна бир автобус билан тўқнашиб кетган электробус ҳайдовчиси узр сўради. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
"Мен бугун йўлларнинг музламалигини инобатга олмаган ҳолатда тезликни ошириб, қарама-қарши тарафга чиқиб кетдим ва Cobalt ҳамда ўзимизнинг йўналишдаги автобусга бориб урилдим. Айбимдан минг пушаймондаман", дейди жамоат транспорти ҳайдовчиси.
Қайд этилишича, 20 февраль куни соат 10:10 ларда Yutong русумли 69-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Д.С. бошқарувидаги автобус Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда бошқарувни йўқотган.
Оқибатда йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиб келаётган бошқа бир 69-сонли автобус ҳамда Cobalt'га бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига тез ёрдамда етказилган. Икки автобус ва Cobalt техник жиҳатдан шикастланган.
"Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь