Cobalt, Gentra ва Spark`ни янгича жиҳозлаш бошланди
Жамият
−
16 Январь 2020
14822UzAuto Motors компанияси автомобилларини имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун, қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жихозлашни бошлади.
Қўлда бошқариш қурилмаси харидорнинг буюртмасига асосан Cobalt, Gentra ҳамда Spark русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартлаштириш Агентлигининг барча талабларига жавоб беради.
“Таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган”, дейилади компания хабарида.
Ускунани ўрнатиш бўйича саволлар билан қуйидаги ваколатли дилерларга мурожаат қилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь