Сирдарёда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинди

Crime

image

Сирдарё вилоятида Nexia-1 русумли автомобилда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетилаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ахборот хизмати хабар берди.  
    
Маълум қилинишича, автомобилда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 329 кг қорамол гўшти борлиги  Давлат ветеринария хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган рейдда аниқланган.   

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят “Ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази”га олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлди. 

Шундан сўнг, гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг хулосасига асосан Гулистон тумани Зарбдор МФЙ ҳудудида ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Nexia-1 русумли автомобиль эса тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимларига  топширилди.

Диёра Абдураҳмонова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

78

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends