Сирдарёда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
28 Апрель 2022
7077Жорий йилнинг 26 апрель куни Сирдарё вилояти “Жанубий Мирзачўл” каналида 17 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиер шаҳар “Фазилат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жанубий Мирзачўл” каналида 17 ёшли фуқаро Ў.С. чўкиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, у белгиланмаган жойда чўмилаётган бўлган.
“Воқеа жойига дарҳол вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари етиб борган ва ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоят ФВБ ва ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тафсилотлар бўйича қўшимча ахборот берилади.
LiveБарчаси