Чусовитина Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортди
Спорт
−
15 Октябрь 2022
79681992 йилги Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитина 29 октябрь куни Англиянинг Ливерпуль шаҳрида старт оладиган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда спортчи ТАССга маълум қилди.
“Жаҳон чемпионатига бормасликка қарор қилдим, қатнашишдан бош тортдим. Ҳозир мен навбатдаги мавсумга ва 2023 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўряпман, бу мусобақалар мен учун танлов нуқтаи назаридан муҳимроқдир”, дейди Чусовитина.
Март ойида Чусовитина Доҳада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида таянч сакраш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Май ойида у таянч сакраш бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди ва шундан сўнг 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага тайёргарлик кўришга қарор қилди.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина кетма-кет саккиз марта (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020) Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган дунёдаги ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. У 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этиб, бу рекордни янгиламоқчи. 2024 йилда у 49 ёшда бўлади.
Шаҳзод Шукуров
LiveБарчаси