Чўккан кемалардан то ноёб китларгача: 2025 йилнинг энг яхши сувости фотосуратлари эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Ҳар йили ўтказиб келинадиган “Йилнинг энг яхши сув ости сураткаши” (Underwater Photographer of the Year) танловининг 2025 йилги фотосуратлари эълон қилинди. 

Танлов 13 та турли талабларни ўз ичига олади ва бутун дунёдаги сураткашларни сувости оламининг мураккаб макро тафсилотлардан тортиб драматик кенг бурчакли саҳналаргача тасвирлашга ундайди. Танловнинг расмий сайтига кўра, бу йил рекорд даражада кўп – 7000 та ариза қабул қилинган ва унда 600 дан ортиқ фотографлар иштирок этган. Бундан кўриниб турибдики, сувости оламини визуал ҳикоя қилиш санъатига бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Танлов натижалари кеча, 21 февраль куни эълон қилинган, аммо танловнинг аниқ ўтказилган санаси берилмаган. Одатда, “Underwater Photographer of the Year” (UPY) танлови  учун иштирокчилар бир неча ой олдин суратларини юбориши керак бўлади. Шу сабабли, эҳтимол танлов 2024 йилнинг охири ёки 2025 йилнинг бошларида ўтказилган деган тахминлар бор.

Жорий йилги ғолибга тўхталадиган бўлсак, бу йил испаниялик фотограф Алваро Ҳерреро “Radiant Bond” (“Нурли боғлиқлик” ёки “Порлоқ ришта”) деб номланган ҳайратланарли сурати билан “2025 йилнинг сувости фотографи” унвонига сазовор бўлди. Суратда она кит ва унинг янги туғилган боласи ўртасидаги самимий боғлиқлик акс этган ва бу сурат томошабинларга унутилмас лаҳзани тақдим этган.

Фото муаллифи Алваро Ҳерреро суратга тавсиф бериб, она кит ўз боласи тонгги илк нафасини олаётганда унга ҳамроҳлик қилаётганини таъкидлаган.

“Ёш кит сувга кўтарилар экан, бир нечта пуфакчалар чиқармоқда – эҳтимол, у ҳали нафас олишни ўрганаётган бўлса керак, ёки шунчаки ўз танасида турли тажриба ўтказмоқда”, дейди у.

Ҳакамлар Ҳерреронинг суратини мукаммал композиция, моҳирона ёритиш ва табиатдаги ноодатий лаҳзани маҳорат билан акс эттиргани учун юқори баҳолади.

“Чап юқори бурчакдан тушаётган ёруғлик, кит ва унинг боласининг мукаммал ҳаракати, шунингдек, ажойиб кадр ва композиция бу суратни UPY 2025 танлови ғолиблигига муносиб номзод деб топди”, дейди UPY ҳакамларидан бири Тобиас Фридрих.

Кейинги поғонани кореялик Рурука эгаллаган. Унинг сурати “Aurora Underwater” (Сув остидаги Аурора) деб номланади. Руруканинг айтишича, у илк бор икки йил олдин Мексикадаги Канкун шаҳрига борган ва ўшандан бери у жойнинг мафтункорлигига ошно бўлган. Унинг асари ҳам худди ўша ерда яратилган.

“Ҳозир Канкунга тез-тез бориб тураман. Менинг яшаш жойимдан бу ерга етиб келиш жуда узоқ – тахминан 24 соатлик парвоз. Аммо бу жой фотографликнинг йўналишига мукаммал мос келади ва турли суратга олиш имкониятларини тақдим этади. Ушбу махсус суратни олиш учун мен ёмғирли ёз мавсумида у ерга бордим ва кореялик маҳаллий гид билан моделлик қилдим”, дейди муаллиф.

Учинчи ўринни “Денгиздаги бойликларимизни сақлайлик” номи остидаги фото эгаллаган. Унда бир нечта шахслар йирик акулани ўлдириб, қаергадир олиб кетаётгани тасвирланган. Фото муаллифининг айтишича, бу йиртқич акула – инсоният қўлида ҳар йили ҳаётдан кўз юмадиган тахминан 200 миллион акуланинг фақат биттаси ҳисобланади.

“Мен 6 ёшимдан бери (35 йилдан ортиқ) акулаларни чуқур ўрганиб келяпман. Шу йиллар давомида деярли ҳеч нарса ўзгармади ва бу мени жуда хафа қилди. Акулалар ўзларининг экологик вазифаси – ўз ҳаёт муҳитини ҳимоя қилади. Агар биз энг катта ва муҳим ҳаёт муҳитимиз – денгизни муҳофаза қиладиган ҳайвонларни йўқ қилишда давом этсак, ўз тирикчилик манбаимизни йўқ қилган бўламиз. Шунинг учун мен одамлар акулаларни менинг кўзларим билан кўриб, тушунишлари учун курашяпман. Ҳар гал шундай суратни олиш менга оғриқли, лекин тасвирлар орқали миллионлаб одамларни акулалар ва уларнинг ҳолати ҳақида тушунишга ва ўзгариш киритишга илҳомлантиришим мумкин”, дейди фото муаллифи германиялик Роберт Марc Леҳманн.

Тўртинчи ўрин британиялик Давид Алпертнга насиб қилган. Унинг асари “Қизиқувчан тюлень” деб номланади. Давидга кўра, тюленлар жуда қизиқувчан мавжудотлар бўлиб, улар бошқа ҳайвонларга қараганда анча интерактив.

“Шу лаҳзада мен ҳам бирозга табиатнинг бир қисмига айланаман ва ёввойи, сезгир жониворнинг дунёсига ўтиб, унга яқин бўлиш бахтига муяссар бўламан”, дейди у.

Кейинги ўринни ўзининг ажойиб сурати билан британиялик Жеймес Жнотт эгаллаган. У ўз фотосида камдан кам кўриниш берадиган омарни камерага туширишга муваффақ бўлган. Унинг айтишича, одатда омарлар тошларга ёпишиб туради ва камера ёритиши билан дарҳол йўқолиб кетади.

“Тунги ғаввосликда улар очиқ жойда ҳаракатланаётган эди ва суратга олинишига қарши эмасдек кўринди. Бу омарлар мен кўрган барча ракосксимонлар оиласидаги энг ёрқин флуоресцент тусга эга. Мен бу ғаввослик пайтида бутун ҳайвонни кадрга олиш имконига эга бўлганимдан хурсанд бўлдим”, дейди у омарни қандай фотога олганига изоҳ бериб.

Танловнинг барча ғолиб суратлари ҳакамлар ҳайъати томонидан юксак маҳорат, ёритиш санъати ва ноёб табиий лаҳзаларни акс эттиргани учун эътироф этилди. Юқоридаги кучли бешликдан ташқари кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳайвонлар ва ҳолатлар тасвирланган фотолар мавжуд, уларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

фото 2025 кемалар ноёб китлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг